Бизнесни ривожлантириш банки микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда

23.05.2024 05:00

1 108

Жорий йилнинг 23-24 май кунлари Бизнесни ривожлантириш банкининг барча хизмат кўрсатиш офисларида микролойиҳалар учун махсус ташкил этилган очиқ эшиклар куни ўтказилмоқда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жорий йилнинг 23-24 май кунлари Бизнесни ривожлантириш банкининг барча хизмат кўрсатиш офисларида микролойиҳалар учун махсус ташкил этилган очиқ эшиклар куни ўтказилмоқда. Тадбир давомида банк мутахассисларидан маслаҳатлар олиш ва бизнес лойиҳалар учун энг мақбул молиявий ечимлар ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд.

Хусусан, очиқ эшиклар кунида:

  • Молиявий режалаштириш бўйича маслаҳатлар;
  • Кредит ва молиялаштириш бўйича индивидуал ечимлар;
  • Микролойиҳалар учун махсус таклифлар;
  • Ва бошқа турли саволлар бўйича жавоблар олиш мумкин.

Тадбирда иштирок этиш афзалликлари:

  • Банк етакчи мутахассислари билан шахсий мулоқот;
  • Иштирокчилар учун эксклюзив таклифлар;
  • Бошқа тадбиркорлар билан тажриба алмашиш имконияти.

Тадбир ўтказиш санаси: 23-24 май.

Хизмат кўрсатиш манзиллари ушбу ҳаволада.

Батафсил маълумот 1254 қисқа рақамида.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#BRB

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган