Олий ўқув юртларида “Молиявий саводхонлик асослари” ўқитилиши бошланади

22.05.2024 13:07

1 252

Марказий банк 37 та олий ўқув юртларидаги ноиқтисодий йўналишда таълим олувчи талабаларга “Молиявий саводхонлик асослари” ўқитилиши бошланишини маълум қилди

Фото: UzReport News

Марказий банк “Молиявий саводхонлик асослари” ўқув қўлланмасини ноиқтисодий йўналишда таҳсил олувчи талабаларга ўқитиш мақсадида республика бўйича 37 та олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик йўлга қўйди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамкорлик доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тавсияси билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб қўлланма олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига киритилмоқда.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳрида “Молиявий саводхонлик асослари”ни ўқитишга масъул бўлган 81 нафар профессор-ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан онлайн ва офлайн тренинглар ўтказилгани айтилди. Унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Марказий банк мутахассисларидан жавоблар олди.

Лойиҳани амалга ошириш ва ўқитиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган саволлар бўйича Марказий банкнинг доимий эксперт кўмаги кўрсатилиши белгилаб олинди.

Мазкур лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирган олий таълим муассасалари ташаббуслари маъқулланиши таъкидланган.

Теглар:

#марказий#Марказий_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган