Учта ҳудудда жами 5,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар маълум қилинди

Учта ҳудудда жами 5,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар маълум қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент республиканинг 3 та ҳудудида кредит маблағларининг талон-торож қилинган ҳолатлари маълум қилди. Хусусан Департаментининг Самарқанд вилояти, Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.E.” хусусий корхонаси раҳбари “Э.А.” пишиқ ғишт ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган ускуналарни сотиб юбориб кредит маблағларини талон-торож қилганлиги, шунингдек ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари “A.E.” корхонаси томонидан ишлар тўлиқ бажарилмаган бўлса-да, ускуналарни гаров таъминоти сифатида олиб қўймаганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жиззах вилоят, Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.S.” ва “П.О.” МЧЖ масъул шахслари “П.О.” МЧЖга ёмғирлатиб суғориш технологиясини сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига 849,9 млн сўмлик ишларни бажариб, 1,9 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қорақалпоғистон республикаси Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Sh-Sh.” корхонаси масъул шахслари ва бошқалар автомобилларга хизмат кўрсатиш ускуналари олиш учун ажратилган 1,4 млрд сўм кредит маблағини “M.T.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилиб талон-тарож қилганликлари, шунингдек, банк филиали масъул шахслари ажратилган кредит маблағининг мақсадли сарфланишини ва гаровга қўйилган мулкнинг сақланишини ўрганмаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддалари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:
×