Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши доирасида "Ўзсаноатқурилишбанк" ЕТТБнинг навбатдаги фахрий мукофоти – "Йилнинг яшил савдо битими" билан тақдирланди.
СҚБнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, энергияни тежовчи ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишга қаратилган 400 дан ортиқ лойиҳалари, жумладан, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган "яшил" ташаббуслари ушбу халқаро молия ташкилоти томонидан кетма-кет тўртинчи йил юксак эътироф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзсаноатқурилишбанк" ўз фаолиятида "яшил" иқтисодиётни молиялаштириш ва хавфларни бошқариш механизмларини жорий қилган биринчи банклардан биридир. Сўнгги уч йилда Банкнинг яшил кредит портфели суммаси 567 млн долларга етказилиб, 6763 та яшил иш ўринлари яратилган.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банкларидаги миллий валютадаги энг даромадли офлайн омонатлар - 2022 йил январь ойи
2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?
Халқ банкида тадбиркор аёллар билан учрашув ўтказилди