Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Исмагилов Салават Фоатович Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига тайинланди ва банк Бошқаруви таркибига киритилди. Тайинловга қадар у Россия Федерацияси ПАО "АК Барс" банкининг Риск бош бошқарувчи директори лавозимида фаолият юритган.
Рискларни бошқариш бўйича тажрибали ва юқори малакали хорижий мутахассис ҳисобланган Салават Исмагилов фаолияти давомида "Альфа Банк", "Кредит Европа Банк", "Возрождение" каби йирик банкларда раҳбар лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2018-2019 йилларда "KPMG" халқаро аудит ва консалтинг корпорациясида солиқлар бўйича катта менежер лавозимида фаолият юритган.
С.Исмагилов 2024 йилда "Татаристон Республикасида хизмат кўрсаткан иқтисодчи" унвони билан тақдирланган.
Тасодифий хабарлар
Сенаторлар Марказий банкнинг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитди
Марказий банк 10 ой якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикани тақдим қилди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди