31 августдан 4 сентябргача Тошкент Халқаро конгресс-марказида ИТБ гуруҳининг 2021 йилги Йиллик анжумани ўтказилади. Бу ҳақида ИТБ маълумотига таяниб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.
ИТБ гуруҳининг 2021 йилги йиллик анжумани «Чора кўриш, тиклаш, қайта ишга тушириш» шиори остида ўтказилади. Анжуманда аъзо мамлакатларга оид барқарор иқтисодий тикланиш масалалари ва институционал муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Анжуманда 2000 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, аъзо мамлакатларнинг ҳукумат вакиллари, молия, иқтисодиёт, режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазирлари, марказий банклар раҳбарлари ва бошқа расмийлар, кўп томонлама ривожланиш банклари, халқаро ривожланиш ҳамжамияти, ОАВ ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
Анжуман COVID-19 пандемияси фонида бўлиб ўтаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, тадбир доирасида аъзо мамлакатларда ва жаҳон миқёсида вакциналар оммабоплигини таъминлаш, пандемиянинг салбий оқибатларига қарши курашиш ва иқтисодиётларнинг комплекс тикланишини рағбатлантириш механизмлари шунингдек, барқарор қўшилган қиймат занжирларини тиклаш, ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Ислом тараққиёт банки кўп томонлама ривожланиш банки бўлиб, 45 йил давомида аъзо мамлакатларда ҳаёт даражасини ва сифатини яхшилашга қаратилган кенг қўламли институционал ёрдам бериб келади. Банк тўрт қитъа бўйлаб 57 аъзо мамлакатларни бирлаштиради.
Тасодифий хабарлар
"UZPAYNET" МЧЖдаги давлат улуши сотилгани маълум бўлди
"Ravnaq bank" тўғрисида Сенатнинг ялпи мажлисида айтилган маълумотлар нотўғри бўлиб чиқди
"Fitch Ratings" Ўзмиллийбанк барқарорлик рейтингини "b" дан "b+"га кўтарди