Фото: Туронбанк
Туронбанк чакана хизматларни мобил тарзда тақдим этувчи тезкор ва манзил танламас кўчма мобил офисни тақдим этди. Банк хабарида айтилишича, мобил офис жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни банкка келишига зарурат бўлмайди ва юборилган мурожаатларга мувофиқ банкнинг ўзи уларнинг олдига боради.
Фото: Туронбанк
Мобил офис қуйидаги хизматларни кўрсатади:
- Реал вақт режимида онлайн ва оффлайн микроқарз ажратиш;
- Омонат очиш ва уларга ҳисобланган фойда фоизини етказиш;
- Пластик карточкага буюртма қабул қилиш;
- Халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
- Валюта айирбошлаш амалиётини бажариш;
- Барча турдаги тўловларни қабул қилиш.
Фото: Туронбанк
Мазкур хизмат Туронбанк билан ҳамкорликда ўз бизнесини ривожлантириб келаётган корпоратив мижозларнинг ходимлари учун қулайлик яратади. Улар ишдан узилмаган ҳолда молиявий юмушларини бирзумда бажаришлари мумкин бўлади. Мижозларга мазкур мобил офис раҳбари ва касса менежери тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишади. Уларнинг фаолияти ва хавфсизлигини махсус қўриқлаш хизмати ходимлари назорат қилиб боришади.
Фото: Туронбанк
Ҳозирча шу каби кўчма мобил офис Тошкент шаҳрида тажрибадан ўтказилади ва босқичма – босқич Туронбанкнинг Республика миқёсидаги 21 та банк хизматлари марказида ташкил этилади.
Тасодифий хабарлар
Март ойида чет эл валютасидаги депозитлар ҳажми сўм эквивалентда 2 трлн. 378 млрд.га кўпайган
Бухорода йўлтўсарлик қилган аёлларнинг 4 нафари маъмурий қамоқ билан жазоланиб, салкам 15 млн сўмдан жаримага тортилди
Чинозда йирик миқдордаги имтиёзли кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги аниқланди