Мадад Инвест банк ва Tune Consulting банкни рақамлаштириш лойиҳасини ишга туширди

Мадад Инвест банк ва Tune Consulting банкни рақамлаштириш лойиҳасини ишга туширди

Фото: Tune Consulting

Яқинда "Мадад Инвест Банк" АТБ ва "Tune Consulting" МЧЖ ўртасида банк маҳсулот ва хизматларини рақамлаштириш, уларни босқичма-босқич бозорга чиқариш режасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

"Сир эмас, агар маҳсулот ва хизмат кўрсатиш каналлари рақамлаштирилмаса, бошқа банклар билан рақобат қилиш қийин. Шунинг учун келажакдаги банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш билан бирга биз бошиданоқ банкимизни рақамлаштириш ҳақида ўйладик. Бизнинг мақсадимиз омниканал тамойилига амал қилган ҳолда барча мавжуд каналлар орқали мижозларимизга имкон қадар яқин бўлишдир. Яна мақомидан қатъи назар ҳар қандай мижоз бизнинг офисларимизда хизмат кўрсатишнинг ўзига хослигини ҳис қилиш имкониятига эга бўлади. Tune Consulting компаниясининг танланиши бежиз эмас, чунки компания BPM-жараёнлари ва масофавий каналларни ишлаб чиқишда катта тажрибага эга", – деди банк Кузатув кенгаши раиси Шерзод Хаджизадаев
“"Мадад Инвест Банк" АТБ билан ҳамкорликдаги лойиҳа биз учун жиддий чақириқ ҳисобланади, чунки бизнинг олдимизда қисқа вақт ичида нафақат банк мижозлари йўлини, балки ички жараёнларни, жумладан, банк филиалларидаги офлайн жараёнларни ҳам рақамлаштириш вазифаси турибди. Биз лойиҳа муваффақиятига ишонамиз, чунки Шерзод Хаджизадаев ва Улуғбек Таваккалов каби профессионаллар бошчилигидаги банк жамоаси аниқ мақсадлар, лойиҳани ишга тушириш босқичлари ва банк мижозларини жалб этадиган маҳсулотларга эга”, — деб таъкидлади "Tune Consulting" компанияси асосчиси Фарход Обидхонов.

"Мадад Инвест Банк" АТБ мижозларни масофадан аниқлаш ва бир неча дақиқада уларнинг аризалари бўйича қарор қабул қилиш имкониятини таъминлаб, чакана ва корпоратив ҳудудларни рақамлаштиришни режалаштирмоқда.

Ҳамкорлик асосида

×