Фото: Асакабанк
Жорий йилнинг 14 май куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди.
Қайд этиш керакки, Асакабанк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига илк бор қўшилганлигига карамасдан, ушбу қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлиб, EТТБ томонидан муносиб баҳоланиб, 2019 ва 2022 йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланган.
Бугунги кунда савдони молиялаштириш йуналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул қилинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йулида олиб борилаётган сиёсат билан бир йўналишда олиб борилади.
Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда JPMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, LBBW, DZ bank, Natixis, Mashreq bank ҳамда Oddo BHF каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
Тасодифий хабарлар
Осиё тараққиёт банки ипотека бозори учун яна 150 миллион доллар ажратади
Tenge Bank Россиянинг тўртта банки билан SWIFT ўтказмаларини тўхтатди
Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раиси фарғоналик тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказди