Ўзсаноатқурилишбанк Марказий Осиёдаги энг фаол эмитент банклардан бири дея эътироф этилди

13.05.2024 09:40

703

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ – “Глобал савдони молиялаштириш дастури” доирасида Марказий Осиёдаги энг фаол эмитент банкларидан бири сифатида эътироф қилинди.

Фото: СҚБ

7-9 май кунлари Испаниянинг Барселона шаҳрида Жаҳон Банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг “Глобал савдо ҳамкорлари тадбири” бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорацияси кўмагида амалга оширилган лойиҳалар натижасида “Глобал савдони молиялаштириш дастури” доирасида Марказий Осиёда энг фаол эмитент банк”лардан бири сифатида (“Outstanding GTFP issuing bank, dynamic growth, Central Asia” award) тақдирланди.

Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромадини оширишга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширганлиги натижасида ушбу унвонга сазовор деб топилди.

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган