Агробанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Агробанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Агробанк

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки бошқарувининг тегишли қарорига асосан Фарход Бадриддинович Насриев банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Ф.Насриев тайинловга қадар, 2022 йил июль ойидан "Агробанк" АТБ Риск менежменти департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ф.Насриев 1988 йил туғилган, 2009 йил Тошкент молия институтини бакалавр, 2011 йил ушбу институтнинг магистр босқичларини, 2018 йил Банк-молия Академиясининг магистр босқичини, шунингдек, 2023 йил Буюк Британиянинг Сассекс университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 2006 йилда бошлаган, 2011 йилдан буён "Агробанк" акциядорлик тижорат банкида турли лавозимларда, шу жумладан вилоят филиали раҳбари, бошқарма бошлиғи ва департамент директори лавозимларида фаолият юритган.

×