Ўзбекистондаги Visa минтақавий бўлинмаси раҳбари этиб Беҳзод Абдураҳмонов тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Bankers.uz'га маълум қилди.
У ўзининг янги лавозимида бутун мамлакат бўйлаб Visa бизнесини бошқариб, Ўзбекистон бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳамда мижозлар ва давлат ҳамкорларини оддий ва хавфсиз рақамли тўловларга бўлган талабини қондиришда қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиши айтилди.
Беҳзод Абдураҳмонов 2020 йилда Visa компаниясига Ўзбекистон ва Туркманистон банкларида бизнесни ривожлантириш бўйича менежер сифатида қўшилган бўлиб, чакана банк бизнеси, инновациялар, карталар ва тўлов тизимлари соҳасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга.
“Беҳзод Visa CISSЕЕ жамоасининг қимматли аъзоси бўлиб, 4 йил давомида мижозлар билан мустаҳкам муносабатларни сақлаб келган ва бозорда бизнесни ривожлантиришга ҳисса қўшган. Биз янги лавозимда у Visa’нинг иқтисодиётни рақамлаштириш ва Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадларига эришишда ёрдам беришига ишонамиз”, — дейди катта вице-президент, Украина, Грузия, МДҲ мамлакатлари ва Жануби-шарқий Европадаги Visa минтақавий менежери Кристина Дорош.
"Сўнгги йилларда биз Ўзбекистонда рақамли трансформацияни тезлаштириш учун бир нечта инновацион технологиялар ва ечимларни, шу жумладан Visa Direct ва Visa Token Service технологияларини жорий қилдик. Ва соҳанинг янада ривожланиши ва умуман иқтисодий ўсишига ижобий ҳисса қўшиш учун ҳамкорларимиз финтех-компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунман", - деди Ўзбекистондаги Visa минтақавий менежери Беҳзод Абдурахмонов.
Ўзбекистон Visa учун стратегик аҳамиятга эга бозор бўлиб, 2023 йилда компания мамлакатдаги барча молия институтлари ва савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига кўрсатилаётган ёрдамни кучайтириш мақсадида Тошкентда ўз офисини очганди.
Visa — электрон тўловлар саноатининг дунёдаги етакчиси. Visa 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда истеъмолчилар, бизнес, молиявий ва давлат ташкилотлари ўртасидаги транзакцияларни амалга оширади.
Тасодифий хабарлар
Қарийб 1 млрд сўмлик депозит маблағларини ўзлаштирган МИБ ходими жазога тортилди
Халқ банкининг собиқ бош офиси аукционда қарийб 120 млрд сўмга сотилди
Anorbank мобил иловасида давлат хизматлари сервиси қўшилди