Фото:Tenge Bank
Tenge Bank компаниялар учун янги ечим – қулай шартларда автокредит ажратишни бошлаганини эълон қилди. Банк юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун 5 миллиард сўмгача бўлган автомобиллар ёки махсус техникаларни сотиб олиш учун муддати 5 йилгача бўлган молиялаштириш дастурини янгилади ва такомиллаштирди. Автомобилларни бирламчи бозордан ҳам, иккиламчи бозордан ҳам кредитга расмийлаштириш мумкин. Ариза имкон қадар тезроқ, одатда уч кунгача кўриб чиқилади.
Янги енгил автомобиллар учун дастлабки тўлов 25% ни, фойдаланилган енгил автомобиллар учун эса 30% ни ташкил этади. Агар сиз юк машинаси ёки махсус техника сотиб олишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, дастлабки тўлов миқдори ҳам 30% ни ташкил қилади.
Кредит олиш учун бизнесни олти ойдан ортиқ фаолият юритаётган компаниялар ва якка тартибдаги тадбиркорлар мурожаат қилишлари мумкин.
Кредит олиш учун:
- Tenge Bank офисига ташриф буюринг;
- Ҳужжатларни расмийлаштириш учун автомобил ёки махсус техникани танланг;
- Кредит олиш учун аризани тўлдиринг.
Батафсил маълумот расмий веб-саҳифа ёки 1245 рақами орқали.
__________
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шўъба корхонаси ҳисобланади.
Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини, шунингдек, суғурта, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш хизматларини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
E-mail: info@tengebank.uz
Саҳифа: tengebank.uz
Facebook: fb.com/tengebank.uz
Instagram: @tengebankuz
Telegram: t.me/Tengebankuz
Ҳамкорлик асосида