2024 йил 4 май куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг “БРБ ёш иқтидорлари” клубининг очилиш маросими ва тақдимоти ташкил этилди. Тадбирда банк Бошқаруви раҳбарияти, йўналишлар раҳбарлари, ёш мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” муносабати билан Бизнесни ривожлантириш банкида фаолият юритаётган ёш ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва малакасини ошириш мақсадида бошланган лойиҳа тақдимотида банк Бошқаруви раиси С.Аннакличев қатнашди ва маъруза қилди.
Фото: БРБ
БРБ академиясида ташкил этилган мазкур “БРБ ёш иқтидорлари” лойиҳасидан асосий мақсад, банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар, 18-30 ёшдаги фаол, ташаббускор ва иқтидорли кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар орасидан банк соҳаси учун истиқболли кадрларини селекция қилиш, ёш мутахассисларни лидерлик (раҳбарлик) кўникмаларига ўргатишдан иборат. Лойиҳа доирасида 500 та ходим 1 босқич тест синовларида қатнашиб, улардан 230 таси юқори кўрсаткич қайд этиб, 2-босқичга йўл олишди. Улардан 100 нафари иншо ёзишди ва 70 нафар ёш кадрлар саралаб олинди.
Фото: БРБ
Шу тариқа банк тизимида фаолият юритаётган энг иқтидорли, фаол ва ташаббускор ёшлар рўйхати шакллантирилди. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий тилларни ва мамлакатимизда амалга оширилаётган банк сиёсатини мукаммал ўргатиш, хорижий стажировкаларга юбориб, халқаро тажрибаларни ўргатиш орқали “Бизнесни ривожлантириш банки” AТБнинг кадрлар захираси учун ёш кадрлар шакллантирилиши айтилди.
Тасодифий хабарлар
Банк-молия соҳаси ходимлари март ойида неча кун дам олади?
Янги Наманганда яна кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
Pixelcraft Ўзбекистонда “1С-Битрикс: Сайтларни бошқариш” сотуви бўйича 1-ўринни эгаллади