Банк кассасидаги 1,5 млрд сўмга уй ва машина сотиб олган банк ходими ушланди

06.05.2024 11:22

1 088

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида банк хизматлари офиси бошлиғи кассадаги 1,5 млрд сўм маблағни шаҳсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Фото: Bankers.uz

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги банк хизматлари офиси бошлиғи банк кассадаги 1,5 млрд сўм маблағни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган ва банк маблағларини ноқонуний тарзда ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т.га филиал кассасидаги 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетган. Ноқонуний ўзлаштирган пуллари ҳисобидан Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

Теглар:

#прокуратура#ўғирлик

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган