Фото: Туронбанк
Ахмедов Тохиржон Хасанжон ўғли жорий йил 3 май санасидан эътиборан "Туронбанк" акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар (2022 йилнинг май ойидан буён) Т.Ахмедов Туронбанкда Молия масалалари директори (CFO-Сheif Financial Officer) лавозимида ишлаб келган.
Тохиржон Ахмедов 1981 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент ирригaция ва қишлоқ хўжалигини механизaциялаш инженерлари институтини, 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилда "Асака" Давлат-акциядорлик тижорат банки Чиноз филиали Бухгалтерия ва мижозларга хизмат кўрсатиш гуруҳида валюта оперaциялари бўйича бухгалтер лавозимида бошлаган. 2017 йилгача Асакабанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.
Туронбанк тизимидаги фаолиятини 2017 йилнинг июлида банкнинг Республика аппарати Банк рискларини бошқариш ва стратегик ривожлантириш департаменти Методология бошқармаси бошлиғи сифатида бошлаган. Ҳозирга қадар мазкур банк тизимида Марказий амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ғазначилик ва қимматли қоғозлар департаменти директори, Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот департаменти директори в.б. каби раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Тасодифий хабарлар
Moody's халқаро рейтинг агентлиги Агробанк рейтингини оширди
Наманган вилояти Микрокредитбанк амалиёт филиалига қилган мурожаатлари бўйича ўрганиш ўтказилди
Тошкентда Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик анжумани ўтказилади