Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади

Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади

Фото: Bankers.uz

"Асакабанк" АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 2 майдаги қарорига мувофиқ, Банк акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 24 май соат 15:00да "Асакабанк" АЖ бош офиси биноси (манзил: Тошкент ш., "Tashkent City" ишбилармонлик маркази, "AsakaTower" биноси)да қуйидаги кун тартиби асосида бўлиб ўтади:

  1. "Асакабанк" АЖ устав капиталини камайтириш;
  2. "Асакабанк" АЖ Уставига киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш;
  3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2022 йил 26 апрелда П0338-20-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Асакабанк" АЖ қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорга киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш;
  4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2022 йил 26 апрелда П0338-20-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Асакабанк" АЖ қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида Банк акциядорларига хабар бериш учун тузиладиган реестр санаси – 2024 йил 2 май.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашувчи Банк акциядорлари реестрини тузиш санаси – 2024 йил 20 май.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан, Тошкент ш., "Tashkent City" ишбилармонлик маркази, "AsakaTower" биносида жойлашган Банкнинг бош офиси биносида танишиш мумкин: Тел. (78) 147-65-65 (11-32), Корпоратив муносабатлар хизмати.

Теглар:
×