Фото: Узрепорт
\n\n21 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ҳамда Туркиянинг Малтепе университети ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди.
\n\nЎзсаноатқурилишбанк томонидан «O‘zqurilishmaterialLITI» илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази билан биргаликда етакчи хорижий олийгоҳларини жалб қилган ҳолда, қурилиш материаллари соҳаси учун малакали ва зарур кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.
\n\nШу мақсадда Банк вакилларидан иборат делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб, Малтепе университети мутасаддилари билан ўзаро музокаралар олиб борди. ;
\n\nУчрашув натижаларига кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ номидан – Банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев, Туркиянинг Малтепе университети (“MALTEPE UNIVERSITY” – MAU) номидан – олийгоҳ ректори, доктор Шахин Карасар ўртасида меморандум имзоланди.
\n\nМеморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида MAU филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олдилар.
\n\nБанк томонидан эса талабаларга нисбатан амалий машғулотлар ва тадқиқотлар ўтказиш учун университет филиалида илмий лаборатория очиш ишлари амалга оширилади.
\n\nМаълумот учун. Малтепе университети – MAU хусусий олий таълим муассасаси бўлиб, у 1997 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Истанбул таълим фонди” томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу олийгоҳда таълимнинг барча йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.
\n\n;
\n