Фото: БРБ
III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида "Кичик ва ўрта корхоналарни кенгайтириш: давлат, инвесторлар ва тадбиркорларнинг роли" мавзусида бизнес нонушта ташкил этилди.
Бизнес ривожи йўлида ўзаро фикр алмашиш учун ўзига хос платформа вазифасини ўтаган мазкур тадбирга АҚШнинг собиқ молия вазири, ҳозирда венчур инвестор бўлган Томас Эмануэль Дэнс модераторлик қилди. Мулоқотда иш ўринлари яратишнинг муҳим воситаси сифатида кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ривожлантириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
Томас Эмануэль Дэнc. Фото: БРБ
Тадбирнинг спикерларидан бири сифатида иштирок этган "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ўз чиқишида банк Ўзбекистонда фаол татбиқ этилаётган "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурининг асосий таянч банки этиб белгиланганлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳозирда бизнесга ўқитиш борасида, хусусан, Япониянинг Ямагата университети билан келишув доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик ва жорий қилинган банк хизматлари ҳақида маълумот берилди. Тақдим қилинган ахборотлар хорижлик инвесторлар томонидан қизиқиш билан кутиб олинди. Бизнес нонушта якунида иштирокчилар мамлакат иқтисодиётида ва янги иш ўринларини яратишда кичик ва ўрта бизнес корхоналари муҳим ўрин тутиши ҳамда давлат, инвесторлар ва тадбиркорларнинг ҳамкорлиги зарурлиги ҳақида якдил фикрни билдирдилар.
Тасодифий хабарлар
Осиё тараққиёт банки ипотека бозори учун яна 150 миллион доллар ажратади
Агробанк Жиззах вилоятига пресс-тур уюштирди
Hamkorbank ўз мижозларига мурожаат билан чиқди