“Бизнесни ривожлантириш банки” маҳаллаларда кутубхоналар очмоқда — фото

“Бизнесни ривожлантириш банки” маҳаллаларда кутубхоналар очмоқда — фото

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги “Муқимий”, Миробод туманидаги “Толариқ”, Сергели туманидаги "Асробод" маҳаллаларида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан кутубхоналар ташкил этилди. "Илмдан бошқа нажот йўқ, бўлмагай ҳам" шиори остида амалга оширилаётган мазкур ташаббус банк томонидан Тошкент шаҳри маҳаллаларида олиб борилаётган ўрганишлар ва маҳаллабай ишлаш чора-тадбирларининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Кутубхоналарнинг очилиш маросимида иштирок этган маҳаллалар фаоллари Бизнесни ривожлантириш банкининг бу амалий ҳаракати мамлакатимизда китобхонликни оммалаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг эканлигини таъкидлашди. Алоҳида дизайн асосида жиҳозланган кутубхоналарнинг ҳар бирида 500 тадан ортиқ китоб, 5 донадан замонавий компьютер жамланмалари мавжуд. Улардаги электрон адабиётлар базаси 6629 тани ташкил этади. Кутубхоналар учун адабиётларни саралашда аҳолининг турли ёшдаги вакиллари қизиқишлари ҳисобга олинган. Хусусан, ўз бизнесини ташкил этиш истагида юрганлар учун бизнесни ўргатишга доир адабиётлар ҳам тақдим қилинди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки 

Маҳаллаларда очилган кутубхоналар, айниқса, ўқувчи ёшларни қувонтирди. Улар энди уйларидан узоқ бўлмаган манзилда китоблар ва электрон адабиётлардан бепул фойдаланишлари мумкин. Қувонарлиси, "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳам маҳалла кутубхоналарига китоблар тақдим этишди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Банк ахборот хизмати

×