Фото: Асакабанк
2019 йил август ойидан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бахромходжа Шухратович Шарипов "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.
Бахромходжа Шарипов 1982 йилда туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр, 2005 йилда мазкур университетни магистр босқичларини, шунингдек 2015 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ғаллабанкда бошлаган. 2007-2016 йилларда Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасида турли лавозимларда, кейинчалик Ипотека-банкда филиал бошқарувчиси, 2018-2019 йилларда эса Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимарида ишлаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 50% га ортди
Тошкент шаҳрида "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг иккита ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
InfinBank'дан қисқача йўриқнома: маблағларингиз ишлаши ва пассив даромад келтириши учун нима қилиш керак?