Туронбанк Савдони Молиялаштириш Халқаро Ислом корпорацияси билан 10 млн долларлик янги шартнома имзолади

Туронбанк Савдони Молиялаштириш Халқаро Ислом корпорацияси билан 10 млн долларлик янги шартнома имзолади

Фото: Туронбанк

Бўлиб ўтаётган III Тошкент халқаро инвестиция форумида “Туронбанк” АТБ Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Савдони Молиялаштириш Халқаро Ислом корпорацияси билан 10 млн долларлик янги шартномани имзолади. Маросимда банк Бошқарув раиси Чори Мирзаев ва Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси раҳбари Хани Салем Сонбол иштирок этишди.

Мазкур келишувга кўра, ўзлаштириладиган маблағлар мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, бу борадаги истиқболли лойиҳаларни қўллаб – қувватлашга йўналтирилади. 

Маълумот учун, “Туронбанк” АТБ Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи савдони молиялаштириш Халқаро Ислом корпорацияси билан 2019 йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келади. Шу вақт орқалиғида “Қишлоқ хўжалиги”, “Маҳсулотларни қайта ишлаш”, “Агрологистика”, “Чорвачилик” каби 10 дан ортиқ йўналишлар бўйича жами 55 млн АҚШ долларига тенг маблағлар (ITFC – $20 миллион, ICD – $35 миллион) 90 дан ортиқ лойиҳаларга ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2-3 май кунлари потахтда III Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Унга 93 та давлатдан қарийб 2,5 мингга яқин экспертлар, хусусан, йирик компаниялар раҳбарлари, инвесторлар, БМТ, ЕТТБ, ОПЕК, ШҲТ каби халқаро ташкилотлардан юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюришди. Халқаро Конгресс марказида 30 дан ортиқ муҳим тадбирлар, тақдимотлар, давра суҳбатлари ва B2B учрашувлар бошлаб юборилди. Шу каби йирик форумларнинг мунтазам ўтказилиши, ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш, янги ташаббус ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, бу орқали эса мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли ижтимоий ҳаётининг яхшиланишида муҳим аҳамият касб этади.

×