Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлар учун 1 млн доллар эквивалентидаги кредит таклиф қилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлар учун 1 млн доллар эквивалентидаги кредит таклиф қилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк тадбиркорлар учун яна бир қулай маҳсулот - "Тадбирккорга кўмак" кредитини таклиф қилмоқда. Кредитлар 1 млн доллар эквивалентида 5 йилгача муддатда берилади. Мазкур кредитнинг бошқаларидан фарқи шундаки, бунда янги иш ўринлари сонига қараб кредит фоизлари ҳам камайиб боради.

Хусусан, 500 тадан 1000 тагача ва ундан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилганда:

  • хорижий валютада – йиллик 8%;
  • миллий валютада – йиллик 18%;

100 тадан 500 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:

  • хорижий валютада – 11%;
  • миллий валютада – 22%;

50 тадан 100 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:

  • хорижий валютада – 11,5%;
  • миллий валютада – йиллик 23%;

20 тадан 50 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:

  • хорижий валютада – йиллик 12%;
  • миллий валютада – йиллик 24%;

10 тадан 20 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:

  • хорижий валютада – 12,5%;
  • миллий валютада – йиллик 25%;

5 тадан 10 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:

  • хорижий валютада – йиллик 13%;
  • миллий валютада – йиллик 26%.

Кредитдан фойдаланиш даврида иш ўринлари камайтирилса - имтиёзли фоиз ставкаси тижорий қийматга қайтарилади. Яратилган иш ўрни бўйича маълумотлар иш ҳаққи лойиҳаси доирасида шакллантирилади.

Ҳозироқ аризангизни sqb.uz сайтида ёки банкнинг энг яқин офисида қолдириш мумкин. Батафсил маълумотларни 1180 рақами орқали ҳам олиш мумкин.

×