Тижорат банклари пойтахтдаги 100 та маҳаллада кутубхона очади — рўйхат

Тижорат банклари пойтахтдаги 100 та маҳаллада кутубхона очади — рўйхат

Учтепа тумани Шамсия кўчасида Ипак Йўли банки томонидан очилган кутубхона. Фото: Дилдора Жўраева / X

Бир нечта тижорат банклари Тошкент шаҳрининг турли туманларида жойлашган 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов X (собиқ Твиттер) тармоғида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, банклар китобхонлик фаоли Шаҳноза Наврўзованинг Бухоро вилояти Олот туманидаги кутубхонасидан илҳомланиб, ушбу ташаббусга қўл урган ва кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилади.

Тимур Ишметовнинг ёзишича, қуйидаги тижорат банклари (ҳомийлик маблағлари ажратган ҳолда - таҳр.) кўрсатиб ўтилган сонда кутубхоналар очмоқда:

  1. Ўзсаноатқурилишбанк - 15 та;
  2. Ўзмиллийбанк - 14 та;
  3. Халқ банки - 10 та;
  4. Ҳамкорбанк - 8 та;
  5. Ипак Йўли банки - 8 та;
  6. Давр банк - 7 та;
  7. Orient Finans Bank - 6 та;
  8. Трастбанк - 6 та;
  9. Туронбанк - 6 та;
  10. Asia Alliance Bank - 5 та;
  11. Асакабанк - 4 та;
  12. Бизнесни ривожлантириш банки - 3 та;
  13. Инфинбанк - 3 та;
  14. Микрокредитбанк - 3 та;
  15. Алоқабанк - 2 та.

Кутубхоналар қуйидаги туманлардаги маҳаллаларда очилиши режалаштирилган:

  • Бектемир тумани: Нурафшон, Мусаффо маҳаллалари;
  • Мирзо Улуғбек: Боғимайдон, Мустақиллик, Мунавварқори, Шаҳриобод, Дарҳон, Олий ҳиммат, Алишеробод, Азамат маҳаллалари;
  • Миробод тумани: Қуйлиқ-ота, Темирйўлчилар, Парвона, Салар, Шароф Рашидов, Юксалиш, Олтинкўл, Толақир, Янги Қўйлиқ, Мовароуннаҳр маҳаллалари;
  • Олмазор: Қичқириқ, Абу Бакр Шоший, Ғалаба, Мойариқ, Ёшлик, Бўстонобод, Гузарбоши, Гуручариқ, Университет, Ғани Аъзамов, Элпарвар, Ачаобод маҳаллалари;
  • Сергели: Саховат, Асробод, Нилуфар маҳаллалари;
  • Учтепа: Фарҳод, Жарбулоқ, Истироҳат,Шафтолизор, Ўткир, Тақачи, Диёробод, Ватан, Кўкча оқтепа маҳаллалари;
  • Чилонзор: Катта Навбаҳор, Шарқ, Меҳржон,Новза, 3-Чарх Камолон, Баҳористон, Дўмбиробод,Шараф, Хонтўпи, Мевазор, Хирмонтепа, Хайробод, Дилобод маҳаллалари;
  • Шайхонтоҳур: Бўстон, Камолон Дарвоза, Гулобод,Белтепа, Гулбозор, Ҳувайдо, Янги Камолон,Ипакчи, Боғ кўча, Кичик Хирмонтепа маҳаллалари;
  • Юнусобод: Тикланиш, Ҳалқабоғ, Шаҳристон,Кулолқўрғон, Ифтихор, Туркистон, Юртобод,Ғайратий, Севинч, Исломобод маҳаллалари;
  • Яккасарой: Армуғон, Юнус Ражабий, Муқимий,Ракат, Дилбулоқ, Конституция, Абдулла Қаҳҳор,Боғсарой маҳаллалари;
  • Янгиҳаёт: Олчазор маҳалласи;
  • Яшнобод: Уч чинор, Моҳинур, Қалқон, Беҳизор,Парвоз, Тўйтепа, Илтифот, Қадрият, Тонг, Дилбоғ,Гўзал, Ал-Хоразмий маҳаллалари.

Бир неча банклар аллақачон баъзи туманларда кутубхоналарни ишга туширган. Кутубхоналар учун асосан маҳалла биноларидан фойдаланилаётгани қайд этилган.

Миробод тумани Қўйлиқ ота МФЙда Ўзмиллийбанк томонидан очилган кутубхона. Фото: Тимур Ишметов / X

Улар маҳалла учун оммабоп масканга айланадими? Келажакда уларнинг сонини кўпайтириб, ягона тармоққа бирлаштириш мумкинми? Уларнинг узлуксиз ишлаши, китоблар билан тўлдириб турилиши қандай ташкил қилинади? Ушбу саволлар жавоби устида бош қотирамиз, ҳозирча бошлайверайлик.- деб ёзган Т.Ишметов

Мирзо Улуғбек тумани Мунавварқори МФЙ биносида Алоқабанк томонидан очилган кутубхона. Фото: Тимур Ишметов / X

Шунингдек, Тимур Ишметов фуқаролардан кутубхоналар ишга тушгандан сўнг, ундан фойдаланиб ўз фикрларини билдиришларини сўраган.

×