Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари матбуот котиблари фаолиятининг самарадорлиги бўйича 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича рейтингини эълон қилди. Рейтингда Марказий банк ва бир нечта давлат банклари раҳбарлари матбуот котиблари фаолиятига ҳам баҳо берилган.
Рейтинг Адлия вазирлигида 2019 йил 3 октябрда 3187-рақам билан рўйхатдан ўтган “Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида амалга оширилди.
Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда Низомга кўра, ахборот хизмати раҳбари фаолияти иш ҳажми, ахборот хизмати раҳбари иш фаолияти сифати, ахборот хизмати раҳбари иш самарадорлиги инобатга олинган.
Марказий ташкилотлар раҳбарлари матбуот котиблари рейтингида Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров энг юқори натижани қайд этди.
Скриншот: aoka.uz
Рейтингда, шунингдек бир нечта давлат банклари бошқарув раисларининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчилари - матбуот котиблари фаолияти ҳам баҳоланган.
Скриншот: aoka.uz
Рейтингда айрим давлат банклари матбуот котиблари тегишли тартибда маълумот тақдим этилмагани, тайинланганига 3 ойдан камроқ вақт бўлгани ёки Агентликдан белгиланган тартибда суҳбатдан ўтмагани сабабли баҳоланмаган.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади
TBC Bank 3 нафар Кузатув кенгаши аъзосига 100 минг АҚШ доллари мукофот пули тўлади
UZCARD Россиянинг МИР тизими карталарини қабул қилишни тўхтатди
Асакабанк ва Ипотека-банк МДҲнинг топ-10 банклар рўйхатидан ўрин олди
Ориент Финанс банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 июнь куни ўтказилади