Ўзбекистон банкларини қайси компаниялар аудит қилмоқда?

Ўзбекистон банкларини қайси компаниялар аудит қилмоқда?

Иллюстратив фото

Амалдаги "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 35-моддасига асосан акциядорлик жамиятлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши шарт. Қонунга биноан Ўзбекистон банклари ҳар йили ушбу талабни бажариб келади. Ҳозирги кунда дунёда аудит бўйича етакчи ва "катта тўртлик" (Big Four) дея аталувчи Deloitte, KPMG, Ernst & Young ва PricewaterhouseCoopers'ларнинг барчаси Ўзбекистонда фаолият кўрсатади. Bankers.uz 2023 йил якунлари бўйича банкларнинг аудит текширувини қайси компаниялар қилаётгани ва уларнинг хизмат нархлари билан қизиқди. Аудиторлик фирмалари сони кам эканлиги учун кўрсаткичларни банклар бўйича эмас, фирмалар бўйича қилишга қарор қилдик.*

Grant Thornton

Дунёдаги энг машҳур аудиторлик ташкилотларидан бири ҳисобланади. Жами 140 давлатда фаолият кўрсатади. Ўзбекистон банкларининг қарийб учдан бир қисми 2023 йил ҳисоботларини аудит қилишни ушбу компанияга топширган.

  1. Асакабанк, 1,8 млрд сўм (ҚҚС билан);
  2. Трастбанк, 973 млн сўм (ҚҚС билан);
  3. Микрокредитбанк, 2,6 млрд сўм (ҚҚС билан);
  4. Универсал банк, 800 млн сўм (ҚҚС билан);
  5. Ziraat Bank Uzbekistan, 300 млн сўм (ҚҚС билан);
  6. Давр банк, 400 млн сўм (ҚҚС билан);
  7. Октобанк, 310 млн сўм (ҚҚС билан);
  8. Гарант банк, хизмат нархи кўрсатилмаган;
  9. Пойтахт банк, 235 млн сўм (ҚҚС билан);
  10. AVO Bank, 400 млн сўм (ҚҚС билан);
  11. Hayot Bank, 224 млн сўм (ҚҚС билан);
  12. Madad Invest Bank, 350 млн сўм (ҚҚС билан).

Ernst & Young

АҚШ аудит компанияси, дунёда энг йириклардан бири ҳисобланади ( “Катта тўртлик” аудиторлик компаниялари қаторига киради).Штаб квартираси – Нью–Йоркда жойлашган.

  1. Халқ банки, 3,54 млрд сўм (ҚҚС билан);
  2. Ипотека банк, 2,6 млрд сўм (ҚҚС тўловларисиз);
  3. Ориент Финанс банк, 1,5 млрд сўм (ҚҚС тўловларисиз);
  4. Туронбанк, 2,3 млрд сўм (ҚҚС билан);
  5. ANORBANK, хизмат нархи кўрсатилмаган;
  6. Asia Alliance Bank, 1,5 млрд сўм (ҚҚС тўловларисиз);
  7. Ипак йўли банк, 1,4 млрд сўм (ҚҚС билан);
  8. Apex Bank, 1 млрд сўм (ҚҚС билан).

PricewaterhouseCoopers

  1. Ўзсаноатқурилишбанк, 220 минг доллар (ҚҚС тўловларисиз);
  2. Ҳамкорбанк, 100 минг доллар (ҚҚС тўловларисиз);
  3. Агробанк, 2,3 млрд сўм (ҚҚС билан);
  4. Алоқабанк, 2,8 млрд сўм (ҚҚС тўловларисиз);
  5. TBC Bank, 1,5 млрд сўм (ҚҚС билан).

KPMG

  1. Капиталбанк, 3,294 млрд сўм (ҚҚС билан);
  2. KDB Bank Uzbekistan, 2 млрд сўм (ҚҚС тўловларисиз);
  3. Infinbank, 2,1 млрд сўм (ҚҚС билан);
  4. Uzum Bank, 1,5 млрд сўм (ҚҚС билан).

Deloitte & Touche

  1. Ўзмиллийбанк, 3,8 млрд сўм (ҚҚС тўловларисиз);
  2. Бизнесни ривожлантириш банки, 4,0 млрд сўм (ҚҚС билан);
  3. Тенге банк, 853,3 млн сўм (ҚҚС билан).

PKF MAK ALYANS

  1. Янги банк, 156,8 млн сўм (ҚҚС билан).

Очиқ маълумотларда Эрон Содерот банк ҳамда Smart bank бўйича маълумотлар топилмади. Маълумотлар Корпоратив ахборот ягона порталидан олинди.

×