Тошкентда 2 млрд кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди

Тошкентда 2 млрд кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 8 минг доллар эвазига 2 млрд сўмлик имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро Н.И.нинг ишончига кириб, 8 минг АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан унинг номига 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, олдиндан 4 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани таъкидланди.

×