Фото: ANORBANK
Ўзбекистондаги илк миллий рақамли банк ANORBANK мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк республика бўйлаб барча савдо офисларини янгилади. ANORBANK вакиллари мижозлар ҳудудий савдо офисларида қандай хизматлардан фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришди.
Фото: ANORBANK
Ўзбекистондаги илк миллий рақамли тижорат банки ANORBANK 2020 йилнинг 22 август куни ўз фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва сентябрь ойидан онлайн хизмат кўрсатишни бошлаган. Ўтган уч ярим йил давомида банк кўплаб компаниялар ва фирмалар ҳамда жисмоний шахслардан таркиб топган кучли мижозлар базасини яратди.
Фото: ANORBANK
ANORBANK концепциясининг ўзига хослиги шундаки, у бутунлай рақамли банк бўлиб, унинг хизматларидан онлайн тарзда банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки туну кун хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш орқали фойдаланиш мумкин. Банк хизматларидан анъанавий офлайн тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ANORBANK Ўзбекистон бўйлаб янгиланган савдо офисларини таклиф этмоқда. Бугунги кунда ANORBANK'нинг Тошкент шаҳрида бош офиси, Ўзбекистоннинг қолган йирик шаҳарларида 14 та савдо офислари фаолият юритмоқда. У ерда мижозлар банк мутахассисларидан керакли офлайн маслаҳат олишлари мумкин.
Фото: ANORBANK
Савдо офислари жисмоний шахслар учун тўлов карталари, пул ўтказмалари, хизматлар учун тўловлар, валюта айирбошлаш, омонатлар, турли хилдаги кредитлар, шунингдек, юридик шахслар учун ҳисобрақам очиш ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш, касса операцияларини амалга ошириш, бўлиб тўлаш, кешбек ҳамда электрон тижорат дастурлари доирасида ҳамкорлик шартномаларини тузиш каби банк хизматларини таклиф этади.
Таъкидлаш жоизки, савдо офисларидан ташқари ҳудудлар бўйлаб банкнинг савдо шахобчалари ҳам мавжуд бўлиб, у ерда мижозлар ҳафтанинг исталган кунида банк картасини очиш, микроқарз ёки бўлиб тўлаш хизмати учун ариза тўлдиришлари, қолаверса маълумотларни ўзгартириш хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Фото: ANORBANK
Жисмоний шахслар учун банк карталарини етказиб бериш хизмати дам олиш кунлари ҳам амалга оширилади, шунингдек мижозлар мутахассислардан офлайн маслаҳат олиш учун исталган кун ANORBANKнинг ҳудудий савдо офисларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳудудий савдо офисларининг аниқ манзиллари билан ANORBANK расмий сайтида танишиш мумкин. ANORBANK'нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган:
Алоқа маркази: 1290
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Тошкентда Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик анжумани ўтказилади
HUMO 2023 йилда соф фойдасини икки баробарга оширди
Октябрда Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2 млрд долларга ортди