InfinBANK мижозлари энди Dibank хизматидан фойдаланишлари мумкин

InfinBANK мижозлари энди Dibank хизматидан фойдаланишлари мумкин

Фото: InfinBANK

Эндиликда InfinBANK мижозлари тўлов операцияларини осон ва самарали амалга ошириш учун Dibank хизматининг имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. 1C ёки Didox орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатлари эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади. 

Хизматга кириш учун сиз 1C ёки Didox дастурида Dibank ҳисобини яратишингиз ва тизимга InfinBANKни қўшишингиз керак бўлади. Шундан сўнг сиз қуйидаги имкониятларни амалга оширишингиз мумкин:

  • Тўлов ҳужжатларини (выписки) юклаб олиш;
  • Ходимларнинг шахсий ҳисобларини юклаш;
  • Тўлов ҳужжатларини юбориш;
  • Иш ҳақи варақаларини юбориш.

Dibank қулай ва оддий интерфейсни таклиф этади ва натижада молиявий бошқарув жараёни соддалашади. InfinBANK ва Dibank ҳамкорлиги тадбиркорлар ишини осонлаштиради ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширади.

Теглар:
×