Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Сбербанк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ва янги маҳсулотларининг турларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди. Хусусан, банк томонидан кичик бизнесни молиялаштириш ва кўрсатиладиган молиявий хизматларни рақамлаштириш бўйича Россия Сбербанки тажрибаси ўрганилди ҳамда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Ҳамкорлик доирасида Сбербанкнинг "dasreda.ru" платформаси мисолида тадбиркорлар учун платформа ишлаб чиқилмоқда. Платформа тадбиркорларга масофадан давлат рўйхатидан ўтиш, ҳисоб рақам очиш, Интернет дўкон орқали бизнесни рақамлаштириш учун дастурларни сотиб олиш, онлайн ўқув курслари, маҳсулот ва хизматлар сотишда ҳамкорларни аниқлаш, ёш тадбикорлар ва инновацион ғоялар учун инвесторларни топиш каби имкониятларни беради.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Банкда профессионал ва креатив фикрловчи мутахассислар тайёрлаш мақсадида Сбер университет билан доимий ҳамкорлик ўрнатилган. “Бизнесни ривожлантириш банки”ни трансформация қилиш дастурини амалга оширишда Сбербанкнинг «SberGile» жамоаси билан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун банкни Agile-трансформация қилиш комплекс режаси ишлаб чиқилди.Agile-трансформация доирасида банкда самарали ва мослашувчан agile жамоаларини ташкил этиш, корпоратив маданиятни ҳамда маҳсулот ва хизматларини яратишда ёндашувни ўзгартириш ишлари олиб борилмоқда.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Трансформация доирасида амалга оширилаётган ўзгаришлар мижозлар учун энг мақбул маҳсулотларни яратиш ишларининг тезкорлигини ва самарадорлигини таъминлайди.
Сбербанкнинг ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мўлжалланган платформаси мисолида "Менинг бизнесим" электрон платформаси жорий этилди.
Ушбу платформа аҳолига ўзини ўзи банд қилувчи сифатида масофадан рўйхатдан ўтиш, касб-ҳунарга ўқиш, бизнесини йўлга қўйиш учун кредит олиш, маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун буюртмачиларни топиш ишларини осонлаштиради.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Сбербанкнинг Sber-TECH компанияси мисолида банкнинг «BRB-TECH» IT-компанияси ташкил этилди. Компаниянинг асосий фаолияти “Бизнесни ривожлантириш банки” ИТ-технологияларини ҳамда ИТ-экотизимини яратишга қаратилган.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Тасодифий хабарлар
Марказий банк I ярим йиллик бўйича пластик карталар, терминаллар ва банкоматлар статистикасини эълон қилди
AloqaBank "Талаба картаси" лойиҳасини тақдим қилди
Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?