Март ойида муаммоли кредитлар миқдори 750 млрд сўмга кўпайди

Март ойида муаммоли кредитлар миқдори 750 млрд сўмга кўпайди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йилнинг март ойида тижорат банкларининг жами кредит қўйилмалари (портфели) қарийб 5,8 трлн сўмга ортиб, унинг миқдори 478,2 трлн сўмга етган. Март ойида кредит портфели давлат банкларида 4,2 трлн сўмга, бошқа банкларда эса қарийб 1,6 трлн сўмга кўпайган. Давлат банкларидан Агробанк (+1,1 трлн сўм), Ўзмиллийбанк (+959 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (+941 млрд сўм), Халқ банки (+807 млрд сўм), шунингдек бошқа банклардан Ипак Йўли банки (+377 млрд сўм), Анорбанк (+351 млрд сўм), Ҳамкор банк (+304 млрд сўм), Капиалбанк (+253 млрд сўм) ҳамда Зираат банк Ўзбекистон (+251 млрд сўм) кредит портфели нисбатан кўпроқ ўсган.

Март ойида муаммоли кредитлар ҳажми 750 млрд сўмга кўпайиб, унинг жами миқдори 21,6 трлн сўмдан ортган, кредит портфелидаги улуши эса 4,5 фоизга етган (февралга нисбатан ўсиш - 0,1 фоиз).

Муаммоли кредитлар асосан 2 та банкда - Бизнесни ривожлантириш банкида (+500 млрд сўм) ва Ўзмиллийбанкда (+486 млрд сўм) нисбатан кескин ортган. Ўзсаноатқурилишбанк (-182 млрд сўм), Асакабанк (-104 млрд сўм), Ипотека банк (-263 млрд сўм)лар муаммоли кредитларни сезиларли камайтиришга эришганлар.

×