Асакабанк "Тадбиркорга янги куч" кредит маҳсулотини таклиф этмоқда

Асакабанк "Тадбиркорга янги куч" кредит маҳсулотини таклиф этмоқда

Фото: Асакабанк

Асакабанк тадбиркорлар учун янги кредит маҳсулотини таклиф қилди, унинг шартларига кўра тадбиркор яратган ишчи ўрни қанча кўп бўлса, кредит фоиз ставкаси ҳам шунга яраша пасаяди.

Кредит фоизи:

  • 10 тадан 20 тагача янги ишчи ўрни яратилса– 2 фоиз;
  • 21 тадан 50 тагача янги ишчи ўрни яратилса – 2,5 фоиз;
  • 51 тадан 100 тагача янги ишчи яратилса – 2.75 фоиз;
  • 101 тадан юқори ишчи ўрни яратилса – 3% бандга пасайтириб берилади.

Кредит мақсади: Янги фаолият турларини ташкил этиш, кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда асосий восита сотиб олиш орқали ишчи ўринларни кенгайтириш учун.

Кредит муддати:

  • Айланма маблағларни тўлдириш – 12 ойгача;
  • Асосий восита сотиб олиш – 60 ойгача.

Кредит миқдори: 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача.

Батафсил маълумотни 1152 қисқа рақамидан ёки банк офисларига ташриф буюриш орқали олиш мумкин.

Теглар:
×