Бундан роппа роса бир йил олдин - 22 август куни Марказий банк томонидан берилган 87-рақамли лицензия асосида Ўзбекистондаги биринчи миллий рақамли банк - ANORBANK ўз фаолиятини бошлаган эди.
Ўтган бир йил давомида
- банк мижозлари сони 44 мингтадан ортди;
- эмиссия қилинган ва эгаларига етказиб берилган карталар сони эса 34 мингтага етди;
- аҳолидан қабул қилинган омонат миқдори – 243 млрд.сўмга етди;
- ажратилган кредит миқдори – 308 млрд.сўмга етди.
Шунингдек, банк ўзининг бир йиллик байрами муносабати билан, йиллик 25 фоизлик даромад олиб келувчи "Байрамона" омонатини таклиф қилмоқда. Омонатга маблағларни жорий йил 31 августга қадар қўйиш мумкин. Омонат муддати уч ой бўлиб, қўшимча маблағларни киритиш имконияти мавжуд.
Омонат шартлари билан батафсил қуйидаги ҳаволада танишишингиз ёки қўшимча маълумотларни 1290-қисқа рақамидан олишингизмумкин.
Фото: anorbank.uz
Тасодифий хабарлар
Тўққиз ой давомида жами кредитлар қолдиғи 36,5 трлн. сўмга ўсди
Тошкент ва Самарқандда қарийб 2,4 млрд. сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
Микрокредитбанк эски турдаги VISA карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади
Банкомат ва инфокиосклар сони 20 мингдан ошди
Қорақалпоғистонда интернетнинг чекланиши тўлов тизимлари ишини ҳам тўхтатиб қўйган - Газета.uz