Фото: Ўзмиллийбанк
"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги "Ўзмиллийбанк" АЖ барқарорлик рейтингини "b" дан "b+"га кўтарди ҳамда хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (EDR) "Барқарор" прогнози билан "BB-" даражасида тасдиқлади. Бу эса 2021 йилдан бошлаб банк фаолияти муваффақиятли ўзгарганлиги ҳамда банк молиявий операцияларининг ишончлилигининг яна бир далилидир.
Fitch агентлигининг таҳлилий ҳисоботида қайд этилишича, "Ўзмиллийбанк" АЖ барқарорлик рейтингининг "b+" даражасига кўтарилиши, биринчи навбатда, банкнинг Ўзбекистон бозоридаги устунлик даражаси, барча молиявий даврларда активларнинг доимий турғун сифати ва барқарор капиталлашуви билан боғлиқ. Шунингдек, Фитч агентлиги банкнинг тижорат фойдасига йўналтирилган бизнес-модель стратегик йўналиши самараси рентабеллик кўрсаткичларининг яхшиланишига сезиларли таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.
"Ўзмиллийбанк" АЖ давлат банки сифатида 2023 йил давомида ҳам йирик инвестиция лойиҳаларини, ҳам кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, янги чакана маҳсулотларни жорий этиш орқали чакана сегмент кредитлари улушини ошириш ҳисобига ўз кредит портфелини фаол оширди. Буларнинг барчаси Fitch'нинг жорий рейтинг ҳисоботида ижобий баҳоланган. Бундан ташқари, банкнинг молиявий барқарорлиги ва операциялари ишончлилиги яна бир бор Fitch томонидан "Барқарор" прогнози билан берилган "BB-" даражасида EDR рейтингида тасдиқланди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 1,4 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинган
Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда
"Bank Apelsin" яқин кунларда омонат турларини таклиф қилиши мумкин