Фото: Капиталбанк
Халқаро Moodys рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини \"барқарор\" прогноз билан \"B2\" даражасида сақлаб қолди. Moodys таҳлилчилари банкнинг самарали бизнес модели ва барқарор молиявий кўрсаткичлар ва яхши активлар сифати билан мувозанатланган жадал ўсишини қайд этдилар.
Банк 2023 йилда 1,7 триллион сўм миқдорида рекорд даражадаги даромадга эришиб, юқори рентабелликни намойиш этишда давом этмоқда. Рентабеллик юқори фоизли даромадлар ва кредитларнинг тез ўсиши билан қувватланади. Муаммоли кредитлар улуши пастлиги (2023 йил якуни бўйича умумий кредит портфелининг 1,65 фоизи) туфайли Капиталбанк активларининг сифати юқорилигича қолмоқда.
Биз учун нафақат мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган хусусий фойдаланувчилар ва тадбиркорлар учун қулай банк хизматларини кўрсатиш, балки жадал ўсиш шароитида банкнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш ҳам муҳимдир. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банк маҳсулотларини жадал рақамлаштириш бизга улкан мақсадларга эришиш ва мижозларга энг қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради, – дейди АТБ «Капиталбанк» Бошқарув раиси Кирилл Маевский.
Бугунги кунда «Капиталбанк» активлари ҳажми бўйича мамлакатимизнинг энг йирик хусусий банки бўлиб, банк мижозлари 1,9 миллиондан ортиқ жисмоний шахс ва 64 мингдан ортиқ тадбиркорларни ўз ичига олади. Ҳозирда, мамлакат бўйича Капиталбанкнинг 95 та бўлими ва 1150 дан ортиқ банкоматлари мавжуд.
2023 йилда банк тадбиркорлар учун янги хизматларни йўлга қўйди, шунингдек, жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин бўлган онлайн хизматлар рўйхатини кенгайтирди.
Moodys халқаро рейтинг агентлиги (тўлиқ номи - Moodys Investors Service) - кредит рейтингларини белгилаш, тадқиқотлар ва рискларни таҳлил қилиш билан шуғулланади. Бу S&P ва Fitch Ratings билан бир қаторда дунёдаги \"катта учлик\" етакчи рейтинг агентликларидан биридир. Компаниянинг энг юқори профессионал стандартларга асосланган фаолияти шаффофликни ошириш ва капитал бозорларининг интеграциялашувига ёрдам беради.
Ҳамкорлик асосида