Рамазон ҳайити муносабати билан банк ходимлари неча кун дам олади?

Рамазон ҳайити муносабати билан банк ходимлари неча кун дам олади?

Иллюстратив фото / Bankers.uz

Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар, шу жумладан банк ходимлари кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда. Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Шундай қилиб, Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўҳри келган тақдирда, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

  • 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
  • 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
  • 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
  • 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, Ой кўринишига қараб Рамазон ҳайити куни ўзгариши мумкин. Бунда дам олиш кунларида ҳам ўзгариш бўлади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.

×