Фото: Президент матбуот хизмати
3 апрель, бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Президент сессияда пойтахтдаги 12 та туман бир-бири билан туташиб кетгани, уларни иқтисодий чегараси йўқлиги боис тадбиркорларга шароит яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича бошқача ёндашув кераклигини таъкидлади. Шу боис, банклар филиаллари фақат мижозни ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи эмас, балки ўзининг йирик мижозлари ва тумандаги маҳаллаларни боғлайдиган кўприк бўлиши муҳимлиги қайд этилди.
Мисол учун, фаолиятини кенгайтириш ҳамда айланма маблағ учун кредит олиш ва иш ўрни яратишга тайёр мижозлар кўп. Банклар замонавий фикрлаб, шундай мижозлар билан ишлаши, уларни йириклаштиришга кўмаклашиши мақсадга мувофиқ экани айтиб ўтилди. Шунингдек, банк филиаллари тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилиш таклиф қилинди.
Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради. Ҳоким ёрдамчилари эса ишсизларни тадбиркорни талаби асосида ўқитади.
Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган. Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди.
Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин, деб таъкидлади Президент.
Тасодифий хабарлар
Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда
Президент муаммоли кредитлар улуши юқори эканлигини танқид қилди
Президент бир неча банк соҳаси вакилларини мукофотлади