Янгийўл туманида 3,1 млрд сўм имтиёзли кредитлар талон-торож қилингани аниқланди

02.04.2024 08:33

833

Янгийўл туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди.

Фото: yuz.uz

Янгийўл туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди, дея хабар берди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда аниқланишича, “A.N.” фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:

#кредит#талон_торож

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган