Фото: Трастбанк
Англиянинг халқаро нуфузли "Brand Finance" компанияси томонидан илк бор Ўзбекистоннинг ТОП-10 брендлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки "етакчи учлик"дан ўрин олди.
Мазкур рейтинг "D" дан "ААА"гача бўлган шкала бўйича рақобатчиларга нисбатан бренднинг кучи, хавфи ва келажакдаги салоҳиятини баҳолайдиган “Brend Strength Index” бўйича тузилган. Ўз ўрнида, бу концептуал жиҳатдан кредит рейтингига ўхшайди. Трастбанк мазкур рўйхатда "Кучли" бренд сифатида қайд этилди. Табиийки, бундай юқори кўрсаткич ҳар қандай бизнес учун қимматли актив саналиб, мижозларни юқори даражада жалб қилиш, уларнинг мамнун бўлиши, содиқлиги ҳамда бренднинг тарғиботига ҳисса қўшади. Шунингдек, бизнеснинг ўсиши ва рентабеллигини оширади.
Қайд этиш жоизки, брендни ўрганишда мижозларга хизмат кўрсатиш, ишонч, нархларни ўз ичига олган 20 дан ортиқ атрибутлар инобатга олинган. Бундан ташқари, ушбу тадқиқот ҳар бир бренднинг оммабоплиги, мижозларнинг унга муносабати каби жиҳатларни ҳам кўрсатади.
Ҳамкорлик материали
Тасодифий хабарлар
Ўтган ҳафтада Капиталбанкнинг 650 млрд. сўмлик акциялари биржада сотилди
Бизнесни ривожлантириш банки молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибасини қўлламоқда
Анвар Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди