Февраль ойида муаммоли кредитлар миқдори ошишда давом этган

27.03.2024 06:18

2 620

Февралда NPL миқдори 836 млрд сўмга кўпайган ва жами қолдиғи 20,8 трлн сўмга етган. Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 4,4 фоизгача ўсган.

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон банкларида февраль ойида ҳам муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми ўсишда давом этган. Хусусан, ўтган ойда NPL миқдори 836 млрд сўмга кўпайган ва жами қолдиғи 20,8 трлн сўмга етган. Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 4,4 фоизгача ўсган.

Шунингдек, февралда банкларнинг кредит портфели январь ойидан фарқли равишда 2,8 трлн сўмга ошиб, 472,4 трлн сўмга тенг бўлган. Кредит портфели давлат банкларида 1,5 трлн сўмга, хусусий банкларда эса 1,2 трлн сўмга кўпайган.

Давлат улуши мавжуд банклар NPL ўсишига асосий ҳиссани (724 млрд сўм) қўшган.Жумладан, NPL ўсишида энг катта ҳиссани Бизнесни ривожлантириш банки (+547 млрд сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (+300 млрд сўм) қўшган. Хусусий банклар орасидаги NPLнинг асосий ўсиши Ипотека-банкда (+250 млрд сўм) кузатилган.

Манба:cbu.uz

Теглар:

#муаммоли_кредитлар#NPL

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган