Микрокредитбанк "Tashkent city" ҳудудидаги мажмуани сотувга қўйди

25.03.2024 11:47

1 262

Микрокредитбанк гаров сифатидаги мол-мулк — "Tashkent city" ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар-жой, савдо, таълим ва соғломлаштириш мажмуасини сотувга қўйди.

Микрокредитбанк гаров сифатидаги мол-мулк — "Tashkent city" ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар-жой, савдо, таълим ва соғломлаштириш мажмуасини сотувга қўйди. Бу ҳақда "E-Auksion" платформасида эълон қилинди.

Foto: E-Auksion

Микрокредитбанк томонидан таъминот сифатида гаровга қабул қилинган ва Toshkent City ҳудудида жойлашган тўрт қаватли бинонинг 3 қавати тўлиқ (7,9 минг м²) ва 4 қавати қисман (2,1 минг м²) аукцион орқали сотувга қўйилди. Объектнинг умумий майдони қарийб 10 минг кв.метр. Бошланғич нарх эса 130,4 млрд сўмни ташкил қилади. Савдо бошланиш вақти 2024 йил 1 апрель, соат 11:00 этиб белгиланган. Савдо ошириб бориш усулида ўтказилади.

Фото: E-Auksion

Теглар:

#микрокредитбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган