Фото: Капиталбанк
Капиталбанк 3000 дан ортиқ банк ходимларини ўқитиш имконини берувчи ўзининг ўқув марказини ишга туширганини эълон қилди. Ўқув дастури банк ходимларининг эҳтиёжлари ва иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Курслар кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишда муваффақиятли тажрибага эга бўлган ўқув бўлими тренерлари томонидан ўтилади. Тренингларда хоҳловчи исталган банк ходими қатнашиши мумкин.
Фото: Капиталбанк
Ходимлар малакасини ошириш кўрсатилаётган хизматлар сифати ва мижозлар талабларининг қониқиш даражасини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ишончимиз комилки, кадрлар малакасини оширишга сармоя киритиш Капиталбанкнинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, рақобатбардошликни ошириш ва жамоада жамоавий руҳни мустаҳкамлашга ёрдам беради, - дейди Капиталбанк бошқаруви раиси Кирилл Маевский.
Тренингнинг асосий мақсади ходимларнинг касбий ва шахсий кўникмаларини ривожлантиришдир. Масалан, дастурда банк маҳсулотларини сотиш бўйича тренинглар, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича Контакт марказида стажёрлар учун дарслар, чакана савдо бўлимида ёш мутахассислар учун тренинглар ўтказиш ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган. Капиталбанк ўз ходимларини "юмшоқ кўникмалар" (soft skills) деб аталмиш: ўзгаришларни бошқариш, менторлик, делегация, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа юмшоқ кўникмаларга ўқитишга ҳам катта эътибор қаратмоқда.
Тренингда ҳудудлардаги ходимлар учун қулай бўлган шаклда, офлайн ёки онлайн режимида ўқиш мумкин. Капиталбанк академияси ишбилармонлик ўйинлари, учрашувлар ва семинарлар ўтказиш учун сиғими 55 кишигача бўлган конференция зали, шунингдек, умумий сиғими 120 нафар тингловчига етадиган ўқув синфларини таклиф этади. Машғулотлар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
Фото: Капиталбанк
Ходимларимизнинг малакасини ошириш нафақат уларнинг касбий ўсишига қўйилган сармоя, балки бутун банкимиз муваффақияти ва фаровонлигига қўшилган ҳиссадир. 23 йиллик фаолияти давомида Капиталбанк бугунги кунда мамлакат молия тизимини ривожлантираётган кўплаб мутахассисларни етиштирди, – дейди Кадрлар сиёсати ва кадрлар билан ишлаш департаменти директори, банк бошқаруви аъзоси Оксана Лындина.
Февраль ойида Академия ходимлари учун, ҳатто интернет бўлмаган тақдирда ҳам масофавий таълим олиш учун иловани ишга туширди. Иловада, курслардан ташқари барча сўнгги янгиликлар, шунингдек, ҳар бир курс учун адабиётлар кутубхонаси мавжуд. Бундан ташқари, 2023 йил охирида, банк, ушбу соҳада фаолият юритмоқчи бўлган мутахассислар учун, "Капиталбанк" АТБда карьера деб номланган Телеграм-каналини ишга туширди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган мутахассислар банкдан жорий бўш иш ўринларини топиши, шунингдек, молия ва банк соҳасида карьера қилиш бўйича HR'дан фойдали маслаҳатларни олишлари мумкин.
Сайт: kapitalbank.uz;
Facebook: fb.com/kapitalbank.uz;
Instagram: @kapitalbank.uz;
Telegram-бот: @kapital24
Тасодифий хабарлар
Умиджон Абдуазимов Asia Alliance Bank бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди
Миллий валютадаги кредит фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда
Марказий банк ҳудудий бошқармалари биноларида ҳам қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирмоқда