Фото: Президент матбуот хизмати
14 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишмоқда. Сайхунобод туманидаги маҳаллалардан бирида Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ҳам бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур йиғилиш 14 та ҳудуд, 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари, уларни ўринбосарлари, банклар, “маҳалла еттилиги” учун сабоқ бўлиши таъкидланди.
"Энг аввало, туманда тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётгани қайд этилди. Ваҳоланки, давлат уларга катта ресурслар ажратмоқда",- деди президент.
Шунингдек, ўтган йили маҳалладаги тадбиркорлик учун Сайхунободга 120 миллиард сўм берилгани ва тумандаги тадбиркорлар солиқдан 85 млрд сўмлик имтиёз олгани айтилди. Лекин бу маблағлар иш ўринларига айланмаётгани, камбағалликни қисқартиришга таъсири сезилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
"Хусусий секторда яратилган расмий иш ўрни бор-йўғи 968 тага кўпайган. Яъни, банклар фақат қайтимни ўйлаб, осон йўл билан ресурсларни доимий мижозига бераяпти. “Мен ҳам тадбиркор бўлай, маҳаллада иш ўрни яратай”, деган оддий одамлар четда қолиб кетаяпти. Уларга тайёр лойиҳа пакетлари берилмаяпти", - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
Ипотека банкни сотиб олган OTP-Bank ҳақида нималар маълум?
Ўзмиллийбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
S&P Ўзбекистондаги 11 та банкнинг кредит рейтингини тасдиқлади