Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси янги рекорд қайд этди

13.03.2024 11:09

813

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Марказий банк 14 март санаси учун валюталар курсини эълон қилди. Унга кўра, эртадан долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,01 сўмга кўтарилиб, 12 546,02 сўм этиб белгиланди. Бу кўрсаткич рекорд ҳисобаланади.

Фото: Bankers.uz

Марказий банк 14 март санаси учун валюталар курсини эълон қилди. Унга кўра, эртадан долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,01 сўмга кўтарилиб, 12 546,02 сўм этиб белгиланди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Доллар курси 2023 йилнинг 10 августида 12 минг сўмлик чегарадан ўтганди. Бунда доллар бирданига 408,03 сўмга кўтарилганди. Бу валюта бозори либераллашувидан кейинги энг катта \"сакраш\" бўлган. Мазкур ҳолат бўйича Марказий банк изоҳ бериб ўтганди.

\"Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келди. Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатимизга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.\", - дейилганди изоҳда.

Эслатаб ўтамиз, 13 март куни учун белгиланган долларнинг сўмга нисбатан расмий курси ҳам 21 сўмга ошиб, 12 534,01 сўмга тенг бўлганди.



Теглар:

#доллар#курс

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган