Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Микрокредитбанк рейтингини "BB-/Барқарор" даражасини янгилади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари барқарорлигини, хусусан, кредитлаш салоҳиятининг юқорилигини ифодалайди ҳамда мижозлари ва ҳамкорлари олдида ишончлилигини намоён этади.
Fitch Ratings банк рейтингини аниқлашда унинг молиявий фаолияти, хусусан, кредитлаш соҳасида истиқболдаги салоҳиятини чуқур ўрганиб, таҳлил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Микрокредитбанк Ўзбекистондаги барқарор молиявий ҳолатга эга давлат банкларидан ҳисобланади, оператив маълумотларга кўра, банк 2021 йил 1-ярим йилликни 4,0 млрд. сўм соф фойда билан якунлаган.
Банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари таркиби билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
Тасодифий хабарлар
"Трастбанк"нинг ислом шариати асосида молиявий хизмат кўрсатадиган шўъба компанияси ўз фаолиятини бошлади
Миллий валютадаги кредит фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда
"APEX BANK" АЖ бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди