Ziraat Bank Uzbekistan Венгриянинг Эксимбанки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

11.03.2024 07:44

648

Шартнома асосида икки банк биргаликда ўзбекистонлик тадбиркорларнинг савдо фаолиятларини молиялаштириш, халқаро ва маҳаллий молиявий операцияларни янада осонлаштириш, узоқ муддатли кредит бериш каби хизматларни йўлга қўйди.

Фото: Ziraat Bank Uzbekistan

\"Ziraat Bank Uzbekistan" Венгрия давлати билан импорт ва экспорт фаолиятларини олиб борадиган тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, ушбу мамлакатда жойлашган номдор банклардан бири ҳисобланган "Эксимбанк" ("Eximbank") билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Шартнома асосида икки банк биргаликда ўзбекистонлик тадбиркорларнинг савдо фаолиятларини молиялаштириш, халқаро ва маҳаллий молиявий операцияларни янада осонлаштириш, узоқ муддатли кредит бериш каби хизматларни йўлга қўйди.

Бу хизматлардан фойдаланишни истаган барча тадбиркорлар "Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ офисларига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун, 1993 йилда Ўзбекистонда биринчиларидан бўлиб чет эл капитали иштирокидаги банк сифатида Ўзбекистон банк тизимига кириб келган "Ziraat" Молия гуруҳи, мамлакат банк соrҳасида ўз фаолиятини 2018 йилдан бошлаб Туркиянинг энг йирик банки ҳисобланган "Ziraat Bankası A.Ş." сармояси билан "Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ номи остида олиб бормоқда.


Теглар:

#Ziraat-bank#eximbank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган