Фотоколлаж: Bankers.uz
Абдураҳим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Абдурахим Умаров 1985 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Халқ банки Сирдарё вилояти филиалида турли масъул лавозимларда, мазкур тайинловга қадар эса филиал бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Комил Муллажонов Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Микрокредитбанк Сирдарё вилояти ҳудудий филиали раҳбари лавозимида ишлаб келган Комил Муллажонов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.
Комил Муллажонов 1990 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган. У фаолияти давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, банкнинг Сирдарё минтақавий филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
26 декабрдан 1000 сўмлик танга пуллар муомаларга чиқарилади
Халқ банки масъуллари тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказади