ANORBANK 2023 йил якунлари бўйича натижаларини эълон қилди

ANORBANK 2023 йил якунлари бўйича натижаларини эълон қилди

ANORBANK 2023 йил якунлари бўйича натижаларини эълон қилди. Хусусан, банкнинг соф фойда, мижозлар базаси ва кредит портфели каби кўрсаткичлари юқори ўсиш суръатини намойиш қилган.

Инфографика: ANORBANK

Молиявий кўрсаткичлар

Банкнинг 2023 йилдаги соф фойдаси 139,5 млрд сўмга етди. Бу 2022 йилга нисбатан қарийб 3,5 баробар (98,8 млрд сўмга) кўпроқдир. Қайд этиш керакки, ANORBANK ҳар йилни соф фойда билан якунланиб келмоқда.

Масофадан хизмат кўрсатиш

Банк ва унинг хизматларига қизиқиш тобора ортиб бормоқда: ANORBANK иловаси 7,8 млн мартадан ортиқ юкланди. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони ўсишини ҳам таъкидлаш керак, бу кўрсатгиш 4 млндан ортиқ кишини ташкил этди.

Кредит ва депозит фаолияти

ANORBANK ўзининг кредит ва депозит портфелини муваффақиятли ўстиришда давом этмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг умумий кредит портфели 3,1 трлн сўмдан ошди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатлари эса 3,7 трлн сўмдан ошган. Бугунги кунда, ANORBANK жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги омонатларининг умумий суммаси бўйича Ўзбекистондаги ТОП-10 та банк қаторидан жой олди. Жисмоний шахсларнинг кредит портфели бўйича банк мамлакатдаги ТОП-15 та банк қаторига киради.

Асосий кўрсаткичлар

Банк 1,8 млн дебет карталарини чиқариш билан нафақат жисмоний шахсларга, балки 9,5 мингта компанияларга ҳам хизмат кўрсатиб келмоқда. Айтиш жоизки, ANORBANK айни пайтда муомаладаги банк карталар сони бўйича Ўзбекистондаги ТОП-10 та банк қаторига киради.

Бундан ташқари, банк ўзининг биринчи маҳсулотларидан бири - "ANOR" муддатли тўлов картасини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Муддатли тўловнинг ҳамкорлар тармоғи 5,2 мингдан зиёд компаниялардан иборат. Қуйидаги маҳсулотлар мижозлар орасида талабга эга бўлиб келмоқда:

  • маиший техника ва электроника;
  • заргарлик буюмлари;
  • кийим-кечак ва пойабзаллар;
  • туризм.

Банкнинг муддатли тўловдан фойдаланувчи фаол мижозлар сони 75 минга етди. Улар орасида лимитлар янгиланиши ижобий изоҳларга сабаб бўлди, бу дегани, мижозлар муддатли тўловнинг қулайлиги ва молиявий афзалликларини ҳис қилганлиги ҳақида далолат беради. 2023 йил якунига кўра, жами тасдиқланган маблағлар суммаси 550 млрд сўмга етди, ишлатилган сумма эса 290 млрд сўмни ташкил этди. 2023 йилда банк мижозларга янги маҳсулотлар, жумладан UZCARD Duo картаси ва юқори фоиз ставкали – 27% бўлган омонатларни тақдим этди. Банк ташриф буюрувчилари ва мижозлари учун тўлиқ қулайликлар яратилганини таъкидлаш жоиз. 2023 йилда ANORBANK барча савдо офисларида офлайн касса аппаратларини ишга туширди. Бу мижозлар нақд пулдаги операцияларни амалга оширишлари учун имкон яратди: 

  • кредитни сўндириш;
  • карталар ва омонатларни тўлдириш;
  • юридик шахсларнинг инкассацияси.

Келажакдаги режалар

ANORBANK раҳбарияти банкнинг келгусидаги муваффақиятларига ишонади ва ўз олдига улкан мақсадлар қўйган. Банк мижозлар базасини янада кўпайтириш ва хизматлар сонини кенгайтиришга интилмоқда. Бундан ташқари, ANORBANK барча мижозлар учун максимал қулайлик ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида ўзининг рақамли платформасини фаол ривожлантиришни режа қилган.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:
×