Урганчда "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" иш бошлади — фото

Урганчда "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" иш бошлади — фото

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ижросини таъминлаш доирасида Хоразм вилоятида иш бошлаган “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоят ҳокимлиги, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқаруви ва “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан худудларда 14 та шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилди. 

Урганчда қад ростлаган “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази”да кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш, молиялаштириш, ахборот билан таъминлаш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, бозор топиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш каби чора-тадбирлар амалга оширилади. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар ва журналистлар Марказда яратилган шарт-шароитлар, лойиҳаларни танлаб олиш ва тадбиркорликка ўқитиш тартиби билан танишдилар. 

Тадбир иштирокчиларига “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятининг устувор йўналишлари ва жорий этилган банк хизматлари ҳақида маълумот берилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Банк ахборот хизмати

×