Фото: Узрепорт
Чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши 1 март куни ресурс базани ошириш мақсадида иккинчи бор корпоратив облигацияларни муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
50 минг дона облигациянинг ҳар бирининг номинал қиймати 1 млн сўм этиб белгиланган бўлиб, улар жами 50 млрд сўмга сотилиши белгиланган.
Қарорга кўра, облигацияларни жойлаштиришни бошлаш санаси уларнинг чикарилиши давлат руйхатидан утказилганлиги тугрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларига эълон килинган санадан бошлаб 15 (ун бешинчи) кундан хисобланади. Облигациялар сотувининг илк кунида унинг қиймати 819 минг сўм атрофида бошланади, кейинги сотувларга жойлаштиришда эса дисконт қиймати қўшилиб борилади.
Облигацияларнинг муомала муддати – улар жойлаштирилиши бошланган санадан бошлаб 365 кун қилиб белгиланди. Мазкур муддат якуни бўйича облигациялар учун тўлов сифатида олинган пул маблағларни, шунингдек тўланиши лозим бўлган дисконт кўринишидаги даромадларни тўлаш амалга оширилади. Ушбу облигацияларнинг муомала муддати якунланган санаси бўйича ҳар бир облигация эгасига сотиш баҳоси ва облигациянинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобига даромад белгиланади.
Дисконтларни ҳисоблаш тартиби билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Облигацияларни жойлаштириш бўйича хизматлар, шу жумладан андеррайтер хизматларини кўрсатувчи «HBCapital» МЧЖ инвестиция воситачиси жалб қилинади.
Тасодифий хабарлар
Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилади
Тошкентда банк ҳисобварақларидан йирик миқдорда пул ўғирламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Музработда банк масъуллари билан тил бириктириб, кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди